Украинада қулликда сақланган 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

    Киев вилоятида оғир аҳволга тушиб қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Бундан бир муддат олдин Украина оммавий ахборот воситаларида 18 сентябрь куни Киев вилоятидаги иссиқхоналардан бирида мажбурий меҳнатга яқин шароитда бўлган ватандошлар ҳақида маълумот пайдо бўлди. Вазият дарҳол қатъий дипломатик назорат остига олинди.

    Ўзбекистон элчихонаси қисқа вақт ичида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш, Украинадан хавфсиз чиқиб кетиш учун ҳужжатлар ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни ташкил этди.

    Музокаралар натижасида барча 19 нафар фуқарога «жабрланувчи» мақоми расман берилди, бу эса уларга нисбатан Украина қонунчилиги бўйича ҳар қандай санкциялар қўлланилишини бутунлай истисно қилди.

    ХМТнинг Украина ва Молдовадаги ваколатхоналарининг бевосита маблағлари ҳисобидан шу йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон фуқаролари Киевдан Кишинёвга автотранспортда етказилди. Молдова пойтахтида бўлиш даврида хавфсиз яшаш шароитлари, озиқ-овқат ва зарур ёрдам таъминланди. 2 ноябрь куни барча 19 нафар ватандошимиз ХМТ мутасаддилари ҳамроҳлигида Кишинёв-Истанбул-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилди ва 3 ноябрь куни Ўзбекистонга эсон-омон етиб келди”, — дейилади хабарда.

    Фуқароларнинг ватанга қайтиши Ўзбекистон дипломатиясининг хориждаги ватандошлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли фаолиятининг яна бир муваффақиятли намунаси бўлди.

    Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ўзлари бўлиб турган мамлакатдаги ватандошларимиз билан боғлиқ вазиятни назорат қилишда давом этмоқда, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши тўғрисидаги ҳар қандай сигналларга зудлик билан жавоб бермоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates