Коррупциявий ҳолатлар бўйича аниқ факт ва далилларингиз борми? Марҳамат вазирга телефон қилинг!

    Эндиликда соғлиқни сақлаш вазирининг шахсий телефон рақами (+998-91 403-17-73) орқали ҳам соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.

    Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинганди.

    Эндиликда вазир шахсий телефон рақами +998-91 403-17-73 орқали ҳам соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилади.

    Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар, вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти (https://t.me/murojat_ssv_bot) орқали ҳам йўллаши мумкин.

    Шу билан бирга бу борада барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари, вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган “Jivo” иловасига ҳам жорий этилган.

    Эслатиб ўтамиз: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates