Пойга анъанавий тарзда маҳаллий вақт билан роппа-роса 08:00 да бошланди ва тахминан уч дақиқа давом этди.
Наварранинг ҳомийси бўлган Авлиё Фермин шарафига ўтказилаётган фестиваль пайшанба куни Памплонада бошланди ва бир ҳафта давом этади. Мазкур фестиваль буқалар иштирокида ўтказиладиган пойга билан машҳур. Унда буқалар қўрадан қўйиб юборилади ҳамда тор кўча бўйлаб бир неча дақиқа давомида одамлар ортидан қувади.
Пойгада одатда маҳаллий аҳоли ҳам, сайёҳлар ҳам иштирок этишади, деб хабар беради mir24.tv.