Мадрид марказида бино қулаб тушди, тўрт киши ҳалок бўлди

    Испаниянинг Мадрид шаҳрида кўп қаватли бино таъмирлаш вақтида қисман қулаб тушиши оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.

    Ҳодиса 7 октябрь, сешанба куни тушдан кейин содир бўлган. Чоршанба куни эрталаб вайроналар остидан бедарак йўқолган икки кишининг жасади топилди, дея хабар бермоқда DW, Мадрид фавқулодда хизматларига таяниб.

    Мадрид фавқулодда хизматлари матбуот котиби Беатрис Мартин журналистларга “Таъмирланаётган бинонинг бир нечта шифт конструкциялари қулаб тушди”, деди ва ҳодиса сабабларини аниқлашга ҳали эрта эканлигини айтди.

    Гувоҳлар ва ўткинчилар бино қулаганда кучли портлаш овозини эшитган ва қалин тутунни кўрганини айтишган.

    Сешанба куни ярим тунда қутқарувчилар яна иккита жасадни топиб олишди. Камида уч киши жароҳатланган, улардан бири оёғи синган ҳолда шифохонага ётқизилган.

    Тўрт юлдузли меҳмонхонага айлантирилаётган бинода 30-40 киши иш билан таъминланган. Ҳалок бўлганлар орасида Мали, Гвинея ва Эквадордан келган ишчилар бор, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates