Делегация таркибига мамлакатимизнинг «Rocket DMC», «Orient star group», «Sonder Voyage», «Uzbekistan Discovery», «Zamin travel», «El mundotour», «Olympic tour», «Advantour», «Asialux Travel», «Dolores», «Samarcanda adventures» каби йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам кирди.
Ўзбекистон миллий стендида туристик компанияларимизнинг сайёҳлик маҳсулотлари, жумладан, янги йўналишлар ва турпакетлар намойиш этиляпти.
Кўргазмада ўзбек миллий мусиқаси, халқ оғзаки ижоди ва рақслари кенг тарғиб этиляпти, шунингдек, юртимизнинг бой маданий мероси ва сайёҳлик имкониятларини намойиш этувчи материаллар тақдим этиляпти.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон делегацияси халқаро туроператорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида B2B ва B2G учрашувларини, шунингдек, чет эл делегциялари раҳбарлари ҳамда жаҳон сайёҳлик соҳаси вакиллари билан музокараларни фаол ўтказяпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуорт хизмати.
Маълумот учун: «FITUR» Мадриддаги «Ifema» кўргазмалар марказида мунтазам равишда ўтказиладиган халқаро туризм кўргазмасидир. Кўргазмада ҳар йили туризм соҳасининг барча йўналишлари вакиллари: туроператорлар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, ташувчилар, туризм бўйича идоралар, хизмат кўрсатувчи компаниялар ва бошқалар иштирок этадилар. Ўзбекистон «FITUR» халқаро кўргазмасида 2005 йилдан бери қатнашиб келади.
Ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистоннинг Европадаги устувор сайёҳлик йўналиши сифатида илгари сурилиши ва сайёҳлар оқимини ошириш учун янги платформа бўлиб хизмат қилади.
«FITUR» 26 январга қадар давом этади.