Гастроэнтеролог ичак саратони хавфини камайтириш усулини айтди

    Овқатланиш рационида озуқа толалари бўлиши керак. Улар ўпка, ичак ва простата саратонини олдини олишга ёрдам беради.

    Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, гастроэнтеролог Сергей Вялов айтиб ўтди.

    “Оқсиллар, ёғлар, углеводлар овқат ҳазм қилиш тизимининг юқори қисмларида деярли тўлиқ сўрилади, ичакларда эса фақат ўсимликлардан олинган озуқа толалари қолади”, — деб ёзди шифокор Telegramда.

    Вяловнинг қўшимча қилишича, ичакларнинг меъёрда ишлаши учун сабзавотларда мавжуд бўлган озуқа толалари керак. Айниқса, кўп миқдорда қовурилган гўшт истеъмол қилиш ва етарли даражада кўкат истеъмол қилмаслик саломатлик учун хавфлидир.

    Бир жойда узоқ вақт ўтириш ва доимий стресс ҳам саратон хавфини кучайтиради, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates