Қозоғистонда куйдирги тарқалди. Икки қишлоқ карантинга олинди

    Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Отбосар туманидаги икки қишлоқ куйдирги аниқлангани сабабли карантинга ёпилди.

    Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилди.

    Шу йилнинг июнь ойи охирида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова Атбосар туманида бир неча киши куйдирги касаллигини юқтирганини маълум қилганди.

    Ўшанда гап тўртта ҳодиса ҳақида борарди. Беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда баҳоланди. Вазир уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди. Ўшанда Алназарова туманда карантин жорий этилмаслигини айтганди.

    Бугун маълум бўлишича, Атбасарда барибир карантин жорий этилган. Айдарбек Сапаровнинг маълум қилишича, куйдирги касаллиги аниқланган қишлоқларда дастлаб чеклов чоралари жорий этилган. У ерда 19 кишида инфекция аниқланган, бир кишининг аҳволи оғир.

    "Ҳеч қандай чорва ҳаракати, одамлар - у ерга кириш мумкин эмас. Атрофи ўралди, шлагбаум қўйилди. Республика эпизоотияга қарши отряди ўз ишини дезинфекция, ишлов бериш, утилизация қилишдан бошлади. Лаборатория хулосасини олгач, дарҳол 1 июлдан карантин эълон қилдик. У ерда 19 киши (касалланганлар - таҳр.) бор, улардан бири оғир, қолганлари ўртача оғирликда. Улар кузатув остида, ҳаммаси соғайиб бормоқда. Шифокорлар шуғулланмоқда, соғлиқни сақлаш назорат остида," - деди Сапаров ҳукуматдаги брифингда.

    Унинг сўзларига кўра, қишлоқларда карантин 15 кун давом этади. Шундан сўнг текшириш учун янги намуналар олинади. Куйдирги касаллиги тасдиқланмаса, карантин чоралари бекор қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates