Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, Қўқон шаҳрида жойлашган ҳозирги кунда фаолиятини тўхтатган паррандачилик корхонаси биносида фуқаро М.Н. га қарашли 31 та майнинг қурилма электр ҳисоблагичсиз, тўғридан тўғри электр тармоғига уланганлиги маълум бўлди.
Ҳолат боʼйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 12 млрд 369 млн 49 минг сўм (2 млн 794 минг кВт⋅соат) зарар етказилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.