Грузия самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:43 да Навоий аэропортига қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Хитойдан Грузияга учувчи рейслар ҳафтасига икки марта Боэинг 767-300 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тўхташ билан амалга оширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
«Georgian Airlines» Грузиянинг хусусий авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Тбилисида жойлашган Грузиянинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланади.