Испания тадбиркорларининг сармоявий имкониятларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги бизнес миссияси Испанияга ташриф буюрди.

    Испания компания ва ташкилотлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Шу тариқа, Аликанте шаҳрида Таннед Гроуп, Элче шаҳрида — Валенсия пойабзал компаниялари уюшмаси (Авеcал), Силла шаҳрида — Инcуса компанияси, Валенсияда — Cáмара де Cомерcио де Валенcиа ташкилоти билан музокаралар олиб борилди.

    Савдони ривожлантириш ва чарм маҳсулотлари учун муқобил етказиб бериш занжирларини топиш, пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар учун бланкалар, ярим тайёр маҳсулотлар ва хомашё етказиб бериш, маҳсулотларни стандартлаштириш ва ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун ЛWГ сертификатини олиш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Валенсия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан ўзаро савдо айланмасини ривожлантириш ва сармоявий имкониятлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Учрашувлар якунида савдо соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш, жорий йил сентябрь ойида Миланда бўлиб ўтадиган кўргазмада Б2Б учрашувларини ташкил этиш масалалари, алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ва Испания тадбиркорларининг ўзаро ташрифлари бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates