Телеканал ижодий гуруҳи Япония халқини Ўзбекистондаги туризм имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Зомин ва Бўстонлиқ туманларидаги туризм инфратузилмаси, сайёҳлик масканлари, бой маданий меросимиз, ҳунармандлар ижоди ва хорижий меҳмонлар учун маҳорат дарслари тўғрисида лавҳалар тайёрлаяпти.
Кўрсатувда ҳозирда юртимизда саёҳат қилиб юрган Япониялик туристлар ҳам Ўзбекистон туризм салоҳияти юзасидан фикрлари билан бўлишяпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.