Японияда зилзиладан жабрланганлар сони 13 нафарга етди

    Япониянинг Кюсю ороли яқинида содир бўлган кучли зилзила туфайли 13 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Киодо агентлиги Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб.

    Аввалроқ тўққиз киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.

    8 август куни маҳаллий вақт билан соат 16.43 да Кюсю оролининг жануби-шарқий соҳилида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи Тинч океанидаги Хюга-Нада денгизида, 30 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила магнитудаси дастлаб 6,9 балл деб белгиланган бўлса, кейинчалик 7,1 баллга кўтарилди. Беш магнитудали силкинишлар Миязаки ва Кагосима префектураларида ҳам сезилди. Кюсю оролининг шарқий қирғоқлари ҳамда Сикоку оролининг ғарбий ва жанубий қирғоқлари учун цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

    Зилзила тезюрар поездлар ҳаракатининг вақтинчалик тўхтаб қолишига олиб келди. Япония ОАВларининг хабар беришича, Кюсюда уйларнинг қисман вайрон бўлгани ва тош қулаши қайд этилди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates