Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 26 ёшли А.Т. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, А.Т. “Телеграм” мессенжерининг “USA Mexico отзывы” номли гуруҳида жабрланувчи Х.А.га ўзини “Дамир” деб таништириб, Мексика давлатига "чартер рейс" орқали юборишини айтиб, алдов йўли билан 10.000 АҚШ доллар пулларини ўтказиб олган ва пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов, тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидаги жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорида жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.