Амалдаги қонунга кўра, маданий мерос объектлари ва давлат идоралари биноларига ташқи рекламани жойлаштирилиши тақиқланади, аммо ушбу рўйхат халқ фикрини инобатга олган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Рақамли ривожланиш департаментининг "Ташқи реклама" лойиҳаси бўлими томонидан порталда ҳамда “Халқ назорати” иловасида Тошкентнинг ташқи рекламадан ҳоли ҳудудларини кенгайтириш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.