“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи талабалар хавфсизлигини таъминлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда таълим муассасасини хавфсиз ҳудудга айлантириш мақсадида ташкил этилган.
Бугун ушбу гуруҳ аъзолари билан институт ректори Феруза Мадраҳимова, ректор маслаҳатчиси Дилмурод Юсупов ва профилактика нозири Зуҳра Алланазарова учрашди.
Учрашувда гуруҳнинг асосий мақсад ва вазифаларига батафсил тўхталиб, зарур тушунча ва тавсиялар берилди. Шунингдек, институт ректори томонидан жамоа аъзоларига гувоҳномалар топширилди.