“Кўҳна замин дурдоналари”

    Аждодларимизнинг тадрижий тарихи акс этган “Қуштепа-II” ёдгорлигига оид “Кўҳна замин дурдоналари” деб номланган кўргазма ташкил этилади. Кўргазма 17 октябрдан – 17 декабрга қадар давом этади

    Самарқанд давлат музей-қўриқхонасида милоддан аввалги IV-III асрдан, милодий VIII асргача ва қисман V-VII асрларда аждодларимизнинг тадрижий тарихи акс этган “Қуштепа-II” ёдгорлигига оид “Кўҳна замин дурдоналари” деб номланган кўргазма ташкил этилади. Кўргазма 17 октябрдан – 17 декабрга қадар давом этади.

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти билан ҳамкорликда Қўрғонтепа тумани, Қорасув шаҳри, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 15 йиллиги” маҳалла ҳудудида жойлашган “Қўштепа-II” тарихий ёдгорлигига илмий экспедиция уюштирилган эди.

    Тадқиқотлар натижасида 3 та қатламдан иборат ёдгорлик 12 асрдан кўпроқ узлуксиз ҳаёт изларини сақлаб келаётгани, яъни, милоддан аввалги IV-III асрдан, милодий VIII асргача ва қисман V-VII асрларда аждодларимизнинг тадрижий тарихи акс этганлиги аниқланди.

    Ёдгорликнинг турли қатламларида қадимги тош ва бронза даврларига оид топилмаларнинг аниқланиши, яқин атрофда сўнгги палеолит ва Чуст маданиятига тегишли манзилгоҳларнинг мавжудлиги ёки Қўштепа тош ва бронза даврларга оид манзилгоҳлар устида қад кўтарилганлигидан далолат беради.

    Қазишма даврида топилган жами мингдан зиёд сопол идишлар, тақинчоқлар, қурол-аслаҳалар бўлаклари ва бошқа ашёлар музей фондига тақдим қилинди. 20 дан зиёд ноёб сопол буюмлари ташкил этилиши режалаштирилган кўргазмада намойиш этилиши учун ЎзФА Археология институти ҳамда Самарқанд давлат музей қўриқхонаси мутахассислари кўмагида қайта тикланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates