АҚШда Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилди

    АҚШнинг Флорида штати Голливуд шаҳрида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Хабарда айтилишича, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигидаги вилоят делегацияси хизмат сафари билан АҚШда бўлиб турибди.

    Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Тошкент вилоятининг халқаро иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, хорижий инвестисияларни жалб этиш ва икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг янги имкониятларини яратишдир.

    АҚШнинг Флорида штати Голливуд шаҳрида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси очилгани ҳам бу йўналишда яна бир муҳим қадам бўлди.

    Янги ваколатхона — вилоятнинг иқтисодий, маданий ва туристик салоҳиятини АҚШда кенг тарғиб этиш, шунингдек, америкалик бизнес ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишда муҳим платформа вазифасини бажаради.

    Тошкент вилояти ва Голливуд шаҳри ўртасида бир қанча йўналишларда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу борада мазкур ваколатхона орқали вилоятдаги тадбиркорлар ва экспортёрлар учун АҚШ бозорига чиқишда амалий кўмак кўрсатиш, ишбилармон доиралар ўртасида ҳамкорлик кўприкларини яратиш кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates