Черногориядаги барда отишма юз берди, камида 10 киши ҳалок бўлди

    Хавфсизлик 2 январ 2025 583

    Черногория ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказиб, 2, 3 ва 4 январ кунларини мамлакатда мотам деб эълон қилишга қарор қилди.

    "Черногориянинг Цетине шаҳрида бир киши барда ўт очган, сўнг кўчага чиқиб, ўткинчиларга қарата ўқ узган. Оқибатда камида 10 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Яна бир неча киши яраланган", — дея маълум қилди мамлакат Ички ишлар вазири Данило Шаранович.

    "Маълумотларига кўра, отишма олдидан барда муштлашув бўлган. Полициянинг тахмин қлишича, отишмага оддий маиший можаро сабаб бўлган", деб хабар беради DPA агентлиги.

    Черногория ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказиб, 2, 3 ва 4 январ кунларини мамлакатда мотам деб эълон қилишга қарор қилди.

    "Цетинеда отишма содир этган 45 ёшли эркак полиция томонидан қўлга олиниш чоғида ўзига тўппончадан ўқ узган ва олган жароҳатлари оқибатида вафот этди", — деди Черногория Ички ишлар вазири RTSG телеканалига.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates