Янги йил байрами билан боғлиқ тадбирларда жамоат хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ҳамда “Янги йил байрами”нинг юқори савияда ўтказилиши белгиланди.

    Байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Бу саволга ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова жавоб берди.

    Байрам тадбирлари давомида намунали жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда барча ташкилий, профилактик, тезкор-қидирув ва бошқа чора-тадбирлар белгилаб олинди.
    Хусусан, байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти мониторинг ва мувофиқлаштириш марказида ташкил этилган идоралараро ва шаҳар-туманларда жамоат хавфсизлиги хизмати негизида тезкор штаб ва ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар томонидан “Янги йил арчалари” ҳудудини, йўл-патруль хизмати масканларини, жамоат тартибини сақлаш хизматининг махсус муассасаларини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг муассасаларини ҳамда асосий чорраҳа ва жамоат жойлари нуқталари онлайн кузатилиб, назорат қилинмоқда.
    25 декабрь кунидан бошлаб “Президент арчаси” тадбирлари 14 объектда ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда 7 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун 640 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилди.
    Асосий байрам тадбирлари мамлакат бўйича 240 дан ортиқ объектда ўтказилиши белгиланган бўлиб, тадбирларда тахминан 1 миллион нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.
    Хавфсизликни таъминлаш бўйича 16 мингдан зиёд куч-воситалар сафарбар этилган. Ходимларга 7 минг 78 алоқа, 1 минг 482 автотранспорт, 2 минг 251 металлодетектор, 677 металлорама ҳамда 285 бош хизмат ити ажратилган.
    Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига интеллектуал видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция қилинган.
    Тадбирлар ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун хоналар ташкил этилиб, уларга масъул ходимлар бириктирилган.
    «Президент арчаси» ҳамда «Янги йил байрами» тадбирлари ўтказиладиган жойларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қарийб 2 минг нафар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб этилган.
    Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 324 автотураргоҳ ташкил этилиб, ушбу жойларнинг қўриқланиши таъминланади. Транспорт воситаларининг тартибсиз қолдириб кетилиши ва эвакуация йўлларининг тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
    Тадбир ўтказиладиган объектлар атрофида тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида айрим кўчаларга вақтинчалик йўл белгилари ўрнатилиб, айланма йўллар ташкил этилади.
    Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, фуқаролар ва транспорт воситаларининг эвакуациясини ташкил этиш мақсадида объектлар олдига 192 нуқтада махсус техникалар жойлаштирилади.
    Аҳоли гавжум бўладиган тунги кўнгилочар жойлар атрофида транспортни етказиб бериш хизматлари ташкил этилади.
    Юртдошларимиз ва республикамиз меҳмонлари байрам кунлари барча хавфсизлик чораларига янада эътиборли бўлиб, хавфсизликни таъминлаётган ички ишлар органлари ходимларининг талабларига амал қилишини сўраймиз.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates