Қарийб 14 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

    Ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб келинган.

    Сўнгги йилларда гиёҳвандлик воситаларининг янги турларининг пайдо бўлиши ҳамда уларни контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келиб, ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар орасида тарқатилаётганлиги жамият учун жиддий хавфга айланди.

    Ўз навбатида, бундай салбий ҳолатларга қарши курашиш эса мутасадди давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини янада оширди.

    Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилган зарур чора-тадбирлар натижасида Қирғиз Республикасидан олиб келинган психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    Жумладан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда, «Некция» русумли автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган, Андижон шаҳрида яшовчи, 1970 й.т., муқаддам судланган фуқаро Д.Ж. аниқланиб, унга тегишли 1 дона полиэтилен қопда бўлган 1037 дона «Тропикамид» ва

    224 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари просессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

    Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1778 дона «Регапен» ҳамда таркибида психотроп модда бўлган 500 дона «Соннат» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб келинган.

    Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда, Қирғиз Республикасидан «Риштон» чегара-божхона пости орқали кириб келган, Ўзбекистон туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган Н.Г. бошқарувидаги «Некция» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда

    3527 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

    Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса, 1988 й.т. У.Х. бошқарувидаги «БEСТУНE» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида 3360 дона «Регапен» ва 1359 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

    Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур дори воситалари ҳам Қирғиз Республикасидан олиб келинган.

    Бундай ноқонуний ҳаракат Тошкент шаҳрида ҳам аниқланиб, 1997 й.т. фуқаро В.Ж. «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ ҳудудида жойлашган савдо дўконларидан бирида, Қирғиз Республикасидан келтирилган, лекин, божхона ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, таркибида «Сибутрамин» кучли таъсир қилувчи модда бўлган жами 2153 дона турли хил маҳсулотларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates