Аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан «Ўзенергоинспекция» томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган «Д.К.Л.», «Б.О.» ва «Н.Г.О.» МЧЖларга қарашли 3 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.