Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари доирасида Тошкент вилоятида янги автобус йўналиши ташкил этилди.
2025 йил 16 сентябрдан бошлаб 177-сонли автобус йўналиши ишга туширилади. Йўналиш Тошкент вилоятининг Ифтихор маҳалласи бекатидан пойтахтдаги Чорсу метроси АШБгача қатнайди.
Ушбу йўналишда 8 та замонавий, 9,5 метрли, ўрта сиғимли King Long XMQ 6900EGW автобуслари ҳаракат қилади.
Ҳаракат вақти: 05:30 — 23:17.
Янги автобус йўналиши йўловчилар учун қулайлик яратиши ҳамда вилоят ва пойтахт ўртасидаги қатновларни янада самарали ташкил этиши кутилмоқда.









