Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Ўзбекистонда миллий журналистиканинг ривожланиши бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг I миллий маърузасида Уюшма хорижий давлатлардаги медиа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши белгиланган.

    Ушбу вазифа ижроси доирасида бугун Баку шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан Озарбайжон Матбуот кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда икки мамлакат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар ижроси самаралари, ўзбек ва озар халқларини азалий дўстлик, қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туриши ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳа вакилларининг тажриба алмашинувини самарали йўлга қўйиш каби масалалар хусусида фикр алмашилди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида медиа соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон ва Озарбайжон ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш каби масалалар хусусида сўз юритди.

    Озарбайжон Матбуот кенгаши раиси Рашад Межид халқларимиз ўртасидаги муносабатларнинг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалиши, анъаналар, маънавий қадрият ва маданиятларимиз муштараклиги, икки мамлакат журналистларининг ҳамкорлик истиқболлари, уларнинг самарали тажриба алмашинуви юзасидан ўз фикрларини билдирди.

    Имзоланган ҳамкорлик меморандумига кўра, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда халқаро конференциялар ва матбуот анжуманлари ўтказиш, пресс-турлар ташкил қилиш, Ўзбекистон ва Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатилишини қўллаб-қувватлаш каби қатор вазифалар кўзда тутилган.

    Тадбир якунида Озарбайжон Матбуот кенгаши раиси Рашад Межидга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг совғаси топширилди.

    Ўзбекистонн Журналистлар уюшмаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates