Тадбиркорга нисбатан ноқонуний жарима қўлланилишининг олди олинди

    Бизнес-омбудсман томонидан "Сарвар (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

    Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.

    Қайд этилишича, Украинадаги ҳамкорлар билан тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган. Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси ушбу қарздорлик енгиб бўлмас куч (форс-мажор) таъсирида юзага келганлигини инобатга олмасдан, фермер хўжалигига 262 млн сўм (қарздорликнинг 10 фоизи) миқдорида жарима қўллаш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилган.

    "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-1-моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 180 кун ўтганидан кейин кўпи билан 45 кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун 90 кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

    "Украина Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Қонуннинг 14-1 моддасига кўра, Савдо-саноат палатаси форс-мажор ҳолатларини белгиловчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.

    Украина ССПнинг расмий сайтида 2022 йил 28 февралда жойлаштирилган расмий хатга кўра, 2022 йил 24 февралда бошланган ҳарбий ҳаракатлар туфайли шартнома мажбуриятларини бажара олмаслик форс-мажор ҳолати ҳисобланади.

    Суд мажлисида Бизнес-омбудсман томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва ҳуқуқий асослар инобатга олиниб, солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилмади. Натижада, тадбиркорга нисбатан 262 млн сўм жарима қўлланилишининг олди олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates