"Қамчиқ" довонида 4 та машина иштирокида ЙХТ содир бўлди

    Ижтимоий тармоқларда "Қамчиқ" довонида "CAMC" русумли юк автомобили, "Isuzu", "Howo", "Mercedes-Benz Sprinter" автомобиллари иштирокида ЙХТ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати маълумот берди.

    Шу йилнинг 27 июль куни соат 05:00 ларда "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 247-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.К. "CAMC" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги сабаб ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган "Isuzu" ҳамда "Howo" русумли юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб "Mercedes-Benz Sprinter" русумли автомобиль билан тўқнашган.

    ЙТҲ натижасида "CAMC" русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

    Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

    Ҳодиса натижасида "CAMC" русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1995 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

    Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.