Фарғонада "Ваз-2103" ва "Кобальт" иштирокида ЙТХ содир бўлди

    "Ваз-2103" русумли автомобиль "Фарғона ҳалқаси" йўлидаги қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Кобальт"га йўл бермай қайрилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 26 июль куни соат 14:30 ларда, 1950 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э "Ваз-2106" русумли автомобилида 4Р-112 "Фарғона ҳалқаси" автомобиль йўлининг 228 км.да қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобилига йўл бермай қайрилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    ЙТҲ оқибатида "Ваз-2103" русумли автомобиль ҳайдовчиси Н.Э олган тан жароҳати билан Қўштепа тумани марказий шифохонасига ётқизилган ва шифокорларнинг кўрсатилган ёрдамига қарамасдан шифохонада вафот этган.

    Ҳурматли ҳайдовчилар ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдирмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг, — дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates