Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан овчилик хўжалигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
— ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади;
— овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:
1️ босқичда – 10 йил муддатга;
— инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:
2️ босқичда – 10 йил муддатга;
3️ босқичда – 29 йил муддатга.
Бунда, 2 йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.
— электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.