Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилади

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

    Президентнинг “Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ-77-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

    “Эл-юрт умиди” жамғармасининг асосий вазифалари қуйидагилар белгиланди:

    • профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган кадрларга бўлган талабни ўрганиб бориш;
    • номзодларни вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари эҳтиёжларига мос ҳолда профессионал йўналтириш;
    • стипендиатларнинг Ўзбекистонга қайтгандан сўнг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;
    • мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада ошириш учун стипендиатлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш.

    2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

    • вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари орасидан мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади;
    • стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачилар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан белгиланади;
    • мақсадли стажировкага юбориладиган мутахассисларнинг стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни ўрганиши учун вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари томонидан тегишли шароитлар яратиб берилади.
    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates