Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига (кейинги ўринларда - ҳудудий футбол ассоциациялари) уларнинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги йўналишларни ривожлантириш тавсия этилсин:
- болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, хаваскор футболни оммалаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт-таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;
- юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш;
- футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;
- футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
- футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳити яратилишини таъминлаш;
- футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали “ўзбек футболи” бренди яратилишини таъминлаш;
- футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш;
- футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;
- футболни, шу жумладан худудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.