Келишув доирасида Ўзбекистон ҳудудида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Қувайт ҳамда бошқа Форс кўрфази давлатлари бозорларига замонавий, илғор рақамли савдо каналлари орқали етказиб бериш имконияти яратилмоқда.
Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари «Jameia dot com food stores company» компаниясининг онлайн савдо платформаси орқали бутун Кўрфаз минтақасида истеъмолчиларга таклиф этилади.
Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон маҳсулотларини хорижий бозорларда фаол тарғиб қилиш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда фермерлар ва тадбиркорлар учун янги савдо йўлакларини очишга хизмат қилади.
Энг муҳими, миллий маҳсулотларимиз рақамли савдо тизимлари орқали тўғридан-тўғри истеъмолчига етиб бориши экспорт самарадорлигини янада оширади.
Таъкидлаш жоиз, «Jameia dot com food stores company» Қувайтда фаолият юритувчи замонавий озиқ-овқат савдо компанияси бўлиб, рақамли савдо ечимлари, самарали логистика тизими ва Форс кўрфази мамлакатларини қамраб олган етказиб бериш тармоғи билан ажралиб туради.
Компания минтақада онлайн савдони ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқда.








