Қуйида таътил учун энг сўлим гўшалар билан таништирамиз.
Туркегейга томон
Туркиядаги илк мовий саёҳат маршрути Туркегейда бўлиб, Бодрум Туркиядаги энг машҳур сайёҳлик бекатларидан бири саналади. Гумушлук, Битез, Яликавак, Аспат, Женнет ва Иассос Бодрумдаги мовий денгиз саёҳатлари учун энг машҳур кўрфазлар бўлиб, улар Туркиядаги мовий саёҳат контсепциясининг асл илҳомидир. Кўрфазларни қайиқда ўрганиб чиққанингиздан сўнг, сиз XV асрдан қолган Бодрум қалъаси ва Бодрум сув ости археология музейига саёҳат қилишингиз мумкин. Бодрум шунингдек, Эгей денгизи, турк ва халқаро ошхоналарнинг диққатга сазовор гастрономик марказидир.
Датча ярим ороли: Ер юзидаги жаннат
Эгей денгизидан Ўрта Ер денгизигача бўлган мовий саёҳат маршрутида учратишингиз мумкин бўлган портлар Гўкова, Датча ва Мармарисдир. Бодрум ва Датча ярим ороллари ўртасида жойлашган Гўкова кўрфази мовий саёҳатчилар учун машҳур жойдир. Ушбу маршрут бўйлаб гўзал кўрфаз ва ороллар, жумладан, Орак ороли, Седир ороли, Куфре кўрфази, Лўнгўз кўрфази, Чанак кўрфази/Инглиз бандаргоҳи, Деғирмен, Еди (Етти) ороллари, Лаживерт кўрфази ва Тавşан ороллари мавжуд. Датча ярим оролининг қирғоқлари бўйлаб, Курубук, Паламут, Ҳайит, Қизилбук, Баллижа, Бойнузжук ва Армоника турли катталикдаги кўп сонли кўрфазлар билан ташриф буюрувчиларни кутиб олади. Бу ям-яшил манзилларда сизни қизиқарли табиат тажрибаси ва ажойиб Книдос қадимий шаҳри кутмоқда. Саёҳатнинг Мармарис этагида Адакўй, Эчки (Кечи) ороли, Гувержин ороли, Женнет ороли, ҳамда, Серче, Бозуккале ва Бўзбурун кўрфазларини кўришингиз мумкин. Денгиз орқали келиб, сиз турли тарихий ва маданий меросларни, жумладан Мармарис қалъасини, Фискос ва Амос қадимий шаҳарларини зиёрат қилишингиз мумкин.
Гўжек: Мовий саёҳатнинг юраги
Туркиянинг мовий саёҳатлар етакчиси бўлган Гўжекдаги Усмон оға, Бўйнуз, Сарсала ва Бедри Раҳми кўрфазларига ташриф буюрганингиздан сўнг минтақага ошиқ бўлишингиз тайин. Клеопатра ҳаммоми (Клеопатра Ҳамами) деб номланувчи сув ости харобалари кўрфазда жойлашган бўлиб, тарихий харобалар ва ёрқин сув ости ҳаёти билан тўлиб-тошган шўнғиш жойини тақдим этади. Жаҳон даражасидаги мариналари билан Эгей ва Ўрта Ер денгизи соҳиллари туташган Фетҳие мовий саёҳат севувчиларнинг машҳур тўхташ жойидир. Фетҳиенинг тиниқ сувларида шўнғиб бўлгач, кекик ҳидли тог ъшамоллари остида «эркаланган» кичик кўрфазларда тунашингиз мумкин. Фетҳиядан лангарни кўтарганингиздан сўнг Ўлик денгизига боришингиз мумкин. Туркиянинг парапланлар жаннати Ўлик денгизида сиз Кумбурну кўрфази, Гемилер ороли, Кабак ва Кидрак кўрфази, Шовале ороли, Саманлик, Калемя, Акварюм (Аквариум) ва албатта, 80 дан ортиқ капалак турлари яшайдиган Келебеклер вадиси каби манзарали жойларни зиёрат қилишингиз мумкин.
Кашдан Кековага: орзулар рўёби
Турк Ривиерасининг пойтахти Анталияда унутилмас мовий денгиз саёҳат тажрибаси учун яна бир маршрут - Ўрта Ер денгизининг ҳақиқий дурдонаси бўлган Кашдир. Туркиянинг энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган Кашда дунёнинг энг гўзал соҳиллари қаторига киритилган машҳур Капуташ соҳили ҳам жойлашган. Ушбу саёҳатнинг яна бир ажаблантирадиган жойи - фақат қайиқда бориш мумкин бўлган Гўккая кўрфазидаги Корсан ғоридир! Бу масканларни умрингиз давомида камида бир марта бўлса ҳам, ўз кўзингиз билан кўришингиз лозим.