Оқтўбе шаҳрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди

    Туризм 25 декабр 2024 312

    Қозоғистон Республикасининг Оқтўбе шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Унда икки мамлакат туризм соҳасининг 40 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Остона шаҳридаги элчихонаси ва Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Учрашув иштирокчиларига Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ва маданий-тарихий мероси ҳақида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Оқтўбе вилояти сайёҳлик компаниялари вакиллари Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказлари, ноёб йўналишлари, транспорт-логистика имкониятлари ҳамда мамлакатдаги машҳур туризм турлари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

    Қозоғистонлик туроператорлар вакиллари Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистонга сайёҳлик сафарларини ташкил этишга катта қизиқиш билдирдилар. Хусусан, Қозоғистонлик сайёҳлар, айниқса, Оқтўбе вилоятидан ташриф буюраётган туристлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига, Чимён тоғлари, Қизилқум чўли ва Орол денгизи бўйлаб экологик туризмга, шунингдек, гастрономик ва тиббий-соғломлаштириш туризмига қизиқиш билдираётгани таъкидланди.

    Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг бутун Қозоғистондан сайёҳларни жалб этиш учун ўзига хос имкониятларга эга эканлигини эътироф этдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates