Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Глобал туризм форуми йиллик йиғилишида иштирок этди

    Туризм 18 декабр 2024 173

    Ўзбекистон делегацияси Бельгиянинг Брюссель шаҳрида Жаҳон туризм форуми институти томонидан ташкил этилган Глобал туризм форуми йиллик йиғилишида «ҳамкор мамлакат» мақомида иштирок этди.

    Йиғилишда Греция, Испания, Италия, Германия, Австрия, Финляндия, Швеция, Буюк Британия, Туркия, Озарбайжон, Малайзия, БАА, Мальдив Ороллари ва бошқа давлатлардан собиқ ва амалдаги туризм администрациялари раҳбарлари, Еврокомиссарлар, Европарламент аъзолари, ҳамда туризм соҳаси билан шуғулланадиган қатор халқаро ташкилотлар вакиллари бевосита ва онлайн қатнашдилар.

    Ўзбекистон томони иштирокчиларни охирги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, жумладан, барқарор туризмни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилувчи бурчак ташкил этилди, қатор видеороликлар намойиш этилди.

    Ташриф чоғида туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates