Юртдошларимиз 21-Истанбул гастрономик фестивалида ғолибликни қўлга киритди

    Туризм 24 декабр 2024 230

    Жорий йил 18-21 декабрь кунлари Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари иштирок этган 21-Халқаро гастрономик пазандачилик фестивали бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ошпазлари делегатцияси « Istanbul Gastronomy Festival 2024»да юқори натижаларни намойиш этиб, индивидуал номинациялар бўйича Гран-при ва бир қатор мукофотларни қўлга киритди.

    Натижалар:

    - Гран-при (1 ўрин, олтин) — Назира Алиматова, Махфуза Раҳимова

    - Гран-при (бронза, ўсмирлар) — Назокат Жўраева, Озодбек Суннатов, Аюбхон Авазов

    Индивидуал мукофотлар:

    - Назира Алиматова — олтин, паста

    - Маҳфуза Раҳимова — олтин, модерн кузин

    - Назокат Жўраева — олтин, модерн кузин

    - Озодбек Суннатов — олтин, қўй гўшти

    Аюбхон Авазов — кумуш, мол гўшти

    Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ошпазлар, шунингдек, дунёнинг турли нуқталаридан жаҳон миқёсидаги ҳакамлар иштирок этдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси 2010 йилдан буён жаҳон ошхонасининг ошпазлик стандартларини сақлаб қолиш ва яхшилашга қаратилган профессионаллар ташкилоти бўлган Бутунжаҳон ошпазлар ҳамжамиятлари уюшмасининг расмий аъзоси ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates