Йиғилишнинг асосий мақсади сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва туризм соҳасини халқаро миқёсда барқарор ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган кодексни ишлаб чиқишнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Иштирокчилар мамлакатларга саёҳат хавфсизлиги билан боғлиқ янги хавф-хатар ва таҳдидларга мослашиш имконини берадиган ягона стандартни яратиш муҳимлигини таъкидладилар.
Йиғилишда 50 мамлакат ва БМТ Туризм ташкилоти вакиллари иштирок этди. Йиғилиш якунида Ўзбекистон раислиги тўғрисида қарор бир овоздан қабул қилинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси.