Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади

    «Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

    • Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида «Омонхона» туристик маркази;
    • Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида «Сангардак» туристик маркази;
    • Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида «Обиҳаёт» туристик маркази;
    • «Омонхона», «Сангардак» ва «Обиҳаёт» туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.

    Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.

    Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates