баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Сизда COVID-19 бор ёки йўқлигини текшириш мумкин бўлган энг оддий усул

    Ҳид билиш сезгисининг йўқолиши COVID-19нинг ўзига хос аломатларидан бири эканлиги тўғрисида илмий далиллар кўпайиб бораётган бир пайтда, Пенсильвания университети (АҚШ) олимлари ўзларини ҳар куни ҳид билиш орқали текширишни таклиф қилишди.

    Мутахассислар яқинда коронавирусга чалинган 40 мингдан зиёд одамларда сўров ўтказди, натижада улар ҳидлаш қобилиятини тўсатдан йўқотиш иситма ёки йўталдан кўра касалликнинг яхшироқ ва энг аниқ прогнози эканлигини маълум қилди.

    Ўз ташаббусларига эътиборни жалб қилиш мақсадида мутахассислар Stop. Smell. Be Well (Тўхта! Ҳидла! Соғ бўл!) деб номланган веб-сайт ишлаб чиқди. Бу одамларни ҳидни синовдан ўтказишни кундалик ишларига айлантиришга ундайди. Олимларнинг фикрига кўра, бу усул юқумли касаллик тарқалишининг олдини олади.

    Мутахассислар фикрича, тўсатдан ҳидни йўқотиш бўйича мунтазам текширувлар COVIDнинг йўтал, иситма, нафас қисилиши ва бошқа аниқ белгилари бўлмаган тақдирда  беморларни тезда аниқлашга ёрдам беради. Бу усул беморларни тезда ўзларини яккалаши ва бошқаларга юқтирмасликларига имкон беради.

    Сайтда таъкидланишича, синов учун ўзингизга таниш ва  сиз ёқтирган қаҳва, таом, гуллар, парфюмерия, шампун ва атирларни ишлатишингиз мумкин.
    Кундалик оддий ҳид билиш кўникмаси орқали ўз-ўзини назорат қилиш одамда COVID-19 борлигини тахмин қилишда самарали восита бўлиши мумкин, бу касаллик тарқалишини камайтиради ва вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишга туртки беради.

    No date selected
    December 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates