Иккиламчи бозор учун кам фоизли ипотека кредитлари очилди

    Жорий йилнинг 22 сентябрида “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги маълум қилди.

    — Эндиликда бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун кам фоизли кредитлар берилади.

    Маблағнинг фоиз ставкаси тижорат банкларининг ички ипотека кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

    “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг қайта молиялаштириш йўналиши бирламчи ёки иккиламчи бозордан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга қаратилган. Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирган, — дея жавоб берди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбаржон Нигматов.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates