1 майдан маҳалла раислари медиаторга айланади

    Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.

    2025 йил давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитилади;

    Келгусида барча фуқаролар йиғини раислари босқичма-босқич ўқув курсларидан ўтиши таъминланади; Ўқувни муваффақиятли тамомлаган раислар, ота ва она ўртасидаги фарзанд тарбиясига оид низоларда бепул медиаторлик фаолиятини амалга оширади.

    Бу орқали оилавий низолар судгача етиб бормасдан ҳал этилади.