1 январдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

    2022 йил 1 январдан қонунчилигимиздаги ўзгаришлар туфайли фуқароларимиз учун бир қанча қулайликлар яратилади.

    Пенсия ва нафақалар нақд пул шаклда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади.

    Юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.

    Педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.

    Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.

    Ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга субсидия ажратилади.

    Республиканинг исталган ҳудудида ID-карталарни олиш ва алмаштириш имконияти йўлга қўйилади.

    IELTS сертификатига эга давлат бошқарув идоралари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

    Юқори натижа кўрсатилганда имтиҳон топшириш харажати қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати кенгаяди.

    Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи олиш бекор қилинади.

    Табиий монополия субъектлари, бозорда устун мавқега эга бўлган субъектларда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates