10 млрд.дан зиёд имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди

    Қашқадарё вилояти Касби туманида собиқ ҳоким ёрдамчиси 130,6 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

    Унда “Z.T.” оилавий корхонаси раҳбари К.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиалидан тикув дастгоҳлари ва мато сотиб олиш учун ажратилган 8 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган ускуналарни олиб келмасдан, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.k.”, “G-M.” ва “B.B.” МЧЖлар раҳбари Г.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, АТ “Халқ банки” Куйган-ёр филиалидан ушбу МЧЖларга ажратилган жами 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, бошқа шахсларга сотиб юбориб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳокимининг “М.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Д.З. ва фуқаро А.Ш. ўзаро тил бириктириб, 4 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган жами 130,6 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates