“Лазги”га нафақат Марказий Осиё, бутун Европа ўйнайди

    Ўзбек санъатининг гултожи бўлган “Лазги” рақси уч минг йиллик тарихга эга бўлсада, ўзида замонавийлик билан бирга миллий руҳни ҳам ҳамоҳанг ифодалайди. Шунинг учун ҳам у бугун жаҳон аҳли эътибори ва эътирофида.

    Қувонарлиси, Биргина ўзбек рақси санъати юқори даражада ривожланган мамлакатларни ҳам Ўзбекистоннинг қадимий ҳудудига жамлашга қодир кучга айланди. Президентимиз ташаббуси билан ҳар икки йилда ўтказиладиган «Лазги» Халқаро рақс фестивали бу гал янада кўтаринкиликда ўтяпти.

    Бу йил иккинчи бор ўтказилаётган фестиваль кунлари кўҳна Хива 200 га яқин «нозик» меҳмонлардан ташқари, юзлаб маҳаллий иштирокчилар, минглаб сайёҳларни ўз бағрига чорлади. Ҳамиша сайёҳлар билан гавжум диёр янада тўлиб-тошди. Хива меҳмонхоналари, ҳатто оилавий меҳмон уйлариданда жой топиш амримаҳол бўлиб қолди. Чунончи, шунчаки Хивага келиб, «Лазги» байрамига насибаси қўшилган сайёҳлар ҳам талайгина.

    Нуфузли тадбир очиладиган кун кечки пайт Дишанқалъа осмони ёрқин ёғдулар ила нурланди. 33 давлат байроғи аро ўз осмонида мағрур ҳилпираган Ўзбекистон байроғи кўзимизни қувнатди.

    Фестиваль доирасида иштирокчи 30 дан зиёд давлатлар ўртасида рақс танловлари, илмий-амалий конференция, давра суҳбатлари, «Лазги» либослари ҳунармандлик кўргазмалари бўлиб ўтяпти. Фестивалнинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими бугун Хивадаги Арк майдонида бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates