Жомбой туманидан V-VIII асрларга оид Кабудан шаҳри қолдиқлари топилди

    Фан 29 апрел 2024 617

    Жомбой туманидаги Мингтепа ёдгорлигида олиб борилаётган археологик ўрганишлар натижасида V-VIII асрларга оид Кабудан шаҳри қолдиқлари топилди.

    Ўрганишда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти, Берлин-Бранденбург Фанлар академияси ва Япониянинг Киота санъат университети олимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

    Самарқанд археология институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари номзоди Амриддин Бердимуродовнинг таъкидлашича, Кабудан арк, шаҳристон ва работдан иборат бўлган. Арк қисмида шаҳар ҳукмдори, шаҳристонда зодагонлар, шаҳар ташқарисида оддий аҳоли яшаган. Шаҳарнинг учала қисми ҳам мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган бўлиб, ҳудудда савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, меъморчилик ва шаҳарсозлик яхши ривожланган.

    Шаҳар турк хоқонлиги даврида, яъни VI-VIII асрларда гуллаб- яшнаган ва турк-сўғд муносабатлари, савдо-сотиқ, маданий алоқалар ривожланган. Буни ёдгорликда олиб борилаётган қазишма ишлари давомида топилган турк хоқонлигининг тангаларида ҳам кўриш мумкин. Ушбу топилмаларни ўз ҳолича сақлаб қолиш, тадқиқотларни давом эттириш ва келажак авлодга етказиш мақсадида ёдгорликни ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш режалаштирилган.

    – Бу қадимий шаҳар Суғдга киришдаги илк кент ҳисобланади, – дейди Германиядаги Берлин-Бранденбург Фанлар академияси катта илмий ходими, Самарқанд давлат университети тарих факультети археология бўлими доценти Алишер Бегматов. – Лекин Кабудан ҳақидаги маълумотлар фақат қадимги Хитой манбаларида учрайди. Бу шаҳар тепаликлардан иборат бўлгани учун Мингтепа ёдгорлиги деб, номланади.

    Айни пайтда ҳудудда 60 га яқин тепалик мавжуд. Шаҳар араблар истилоси туфайли VIII аср бошларида вайрон қилинади ва VIII асрнинг иккинчи чорагида шаҳарнинг барча ҳудудларида ҳаёт тўхтайди. Бу ердан топилган сопол идишлар, тангалар ва турли буюмлардан кўриш мумкинки, ХИ асрда, яъни қорахонийлар даврида Кабудан шаҳрида яна ҳаёт бошланади.

    Мингтепа ёдгорлигининг шаҳар қисми 40 гектар бўлиб, қишлоқ округлари билан ҳисоблаганда ҳудуд 400 гектарни ташкил этган.

    – Қазишма ишлари давомида ёдгорлик ўртасидан шарқ-ғарб йўналишида йўл ўтгани аниқланди, – дейди Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти кичик илмий ходими Ҳусниддин Раҳмонов. – Эътиборлиси, бу йўл ҳозиргача сақланиб қолган.

    Шарқий дарвозадан кириб боришда йўлнинг ўнг томонида шаҳристон, чап томонида арк жойлашган. Аркнинг баландлиги тахминан 12 метрни ташкил этади. Шаҳристон ташқи мудофаа девори билан ўралган бўлиб, деворнинг ҳар иккала томонидан 90х40, 50х40, 25х25 метрли қўриқчи миноралар ва қишлоқ маконлари жойлашган. Шаҳристоннинг шимолий қисмида 200 метр узунликда унга қўшимча кучайтирилган мудофаа девори ва ундан кейин шаҳристон мудофаа девори қурилган. Шаҳар шимолдан оқиб ўтган Булунғур ариғидан сув олган.

    2023 йилда шаҳристоннинг ғарбий қисмида зодагонларнинг икки қаватли хоналари ўрни очиб ўрганилди. Хоналарнинг эни 2,5 метрдан 3 метргача, узунлиги 6-10 метр бўлиб, баландлиги 3-5 метрни ташкил этади. 7-хонадан эни 1,20 сантиметр, узунлиги 3,70 сантиметр, қалинлиги 10 сантиметр бўлган супа аниқланди.

    Биринчи қават деворлари пахсадан қурилган, унинг устидан сомонли лой билан сувалган. 7-8-хоналар бир-бири билан боғлиқ. Бу хоналарнинг иккинчи қаватини 8-хонанинг чиқиш эшиги қисмида иккита, ўлчами 25-30 сантиметрли катта устунлар деворнинг иккала бурчагига ўрнатилган. Ушбу устунлар ўз навбатида иккинчи қават ёғоч полларини ушлаб туришда ёрдам берган.

    Иккинчи қават девори 50х25х8-10 сантиметр ўлчамдаги ғиштлар билан ичкарига тортилиб, арка қилиб, том усти ёпилган. Ўрта Осиёда V-VIII асрларда томни аркасимон қилиб ёпиш кенг тарқалган.

    Хоналардан топилган кулоллик намуналари VII-VIII асрнинг биринчи ярми билан даврланади. Қазишмалар давомида кундалик турмуш тарзи, савдо-сотиқ ишларида ишлатилган Сўғд шоҳи Тургар томонидан зарб қилинган бир қанча тангалар аниқланди. Шунингдек, ўчоқбоши, қозон, декча, қумғон, коса, кўза, пиёла, финжон, ликоп, ликопча, товоқ, катта ҳажмдаги хум, хумча, сув кўза ва бошқа турдаги кулоллик идишлари топилди.

    Бугунги кунда Мингтепа ёдгорлигида қазишма ишлари давом этаётган бўлсада, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан ёдгорлик ҳудудида қурилиш ишларини амалга ошириш, тупроқ олиб кетиш ёки чиқинди ташлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Археологларнинг таъкидлашича, ушбу масала юзасидан Маданий мерос агентлигига мурожаат қилинган, аммо ҳозирча бундан наф бўлмаяпти. Умид қиламизки, Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси, ҳокимлик ушбу масалага эътибор қаратиб, қадимий тарихимиз билан боғлиқ масканнинг сақлаб қолиниши ва ўрганилиши учун шароит яратишга яқиндан ёрдам беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates