Стратегик ислоҳотлар Европа Иттифоқининг эксперт-маслаҳат кўмагида амалга оширилади

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) раҳбарияти Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан билан учрашди.

    Агентликнинг 2024 йилга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишлари, стратегик ислоҳотларни амалга ошириш, шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари суҳбатнинг асосий мавзуларидан бўлди.

    Шарлотта Адриан ушбу қарорда назарда тутилган кенг кўламли чора-тадбирларни юқори баҳолади ва Европа Иттифоқи режаларни амалга оширишнинг ҳар бир босқичида эксперт-маслаҳат ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Шунингдек Европа томонига СИА томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, жумладан республиканинг бир қатор туман ва шаҳарларидаги фойдаланилмаётган имкониятлар ва ҳар бир туманнинг қиёсий афзалликларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини аниқлаш бўйича ўрганиш ишлари ҳақида маълумот берилди. Шу жумладан Агентлик томонидан ишлаб чиқилган, жумладан, ҳудудларни ривожлантиришни бошқаришнинг янги тизимини яратишни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси ҳам муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, Европа томони 2024 йилда тармоқ идораларига молиявий ва техник маслаҳат ёрдамини кўрсатувчи икки ва кўп томонлама ҳамкорлар билан самарали ҳамкорлик қилиш учун яратилган «Мамлакат платформаси» котибияти функциясини қабул қилишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates