Зўравонликдан ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш давр талаби

    Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти.

    Бу борадаги масалалар куни кеча пойтахтимизда бўлиб ўтган «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш» мавзусидаги давра суҳбатида муҳокама этилди.

    Унда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, бу жараёнда идоралараро ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш, оилавий зўравонликка қарши курашишда таъсирчан механизмларни қўллаш масалалари муҳокама этилди.

    Давра суҳбатини Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д.Тошмуҳаммедова олиб борди.

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти, «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази экспертлари, ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари, Тошкент шаҳар Олмазор туманининг тегишли ташкилот ва идоралари масъулларининг соҳага оид мавзуларда маърузалари тингланди ва суҳбат якунида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

    Иштирокчилар ва экспертлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялардан хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда, бу борада идоралараро ҳамкорликни кучайтиришда фойдаланилиши қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates