110 та компания IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилди

    Ушбу резидентларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига юборилди.

    Бу ҳақда IT Park хабар берди.

    Қайд этилишича, IT Park резиденти мақоми компанияларга нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам ривожланиш учун кўплаб имкониятлар яратиб, солиқ имтиёзлари, "Зеро Риск", "Лоcал2Глобал" ва бошқа махсус қўллаб-қувватлаш дастурлари кўринишидаги давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамни кафолатлайди. Резидент компаниялар эса ўз фаолиятини холисона амалга ошириши ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589 сон қарори билан белгиланган қоидаларга риоя қилиши лозим.

    ВМҚ ва IT Park резидентининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир қатор мажбурий шартлар белгиланган:

    — Рўйхатга мувофиқ бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;

    — Ҳар йили молиявий-хўжалик фаолиятини аудитдан ўтказиш, аудиторлик хулосасининг нусхасини IT Parkга юбориш ва бошқалар.

    IT Park резидентларига қўйиладиган талаблар мамлакат ва компанияларнинг инновацион ва технологик тараққиётига ҳисса қўшадиган рақобатбардош муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан белгиланган мажбуриятлар ва талабларнинг бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2023 йил якунлари бўйича аудиторлик хулосасини топширмаган 110 та резидент аниқланди. Мазкур компаниялар IT Park олдидаги мажбуриятларини бажаришмади, шу муносабат билан улар барча солиқ имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилган ҳолда резидент мақомидан маҳрум этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates