Бир ойда 66 та экспортчи компания IT Парк резиденти бўлди

    Шу йилнинг сентябрь ойида IT Парк резидентлари сафига 99 та янги IT -компания қўшилди. Уларнинг 29 таси Буюк Британия, Сингапур, Ҳиндистон, Малайзия ва Германия каби мамлакатларнинг сармояси иштирокида ташкил этилган.

    Бу ҳақда IT Парк матбуот хизмати хабар берди.

    Ўзбекистон IT-хизматлар аутсорсинг маркази сифатида ўз экотизимини шакллантиришни ва обрўсини мустаҳкамлашни муваффақиятли давом эттирмоқда. Бу хорижий компанияларнинг қизиқишини тобора орттириб, маҳаллий IT-компанияларнинг хорижий бозорларга экспортини кўпайишига хизмат қилмоқда.

    Сентябрь ойидаги янги резидентларнинг 2/3 қисми, яъни 66 та компания экспортга йўналтирилган. Тақдим этилган бизнес-режаларга кўра, улар фаолиятининг биринчи йилида маҳаллий мутахассислар учун 700 дан ортиқ иш ўрни яратишни мўлжалламоқда.

    Шундай қилиб, резидент-экспортчиларнинг умумий сони 936 тага, резидентлар орасидаги хорижий компаниялар сони эса 574 тага етди.

    Янги резидентлар фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича: аутсорсинг хизматлари (19 та компания), дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш (22 та компания), ўз дастурий маҳсулотларини сотиш (16 та компания), креатив индустрия соҳасидаги хизматлар (3 та компания).

    Янги экспортга йўналтирилган резидентларнинг экспорт географиясига АҚШ, Германия, Швейцария, Франция, Буюк Британия, Сингапур, Хитой, Жанубий Корея, Япония ва БАА бозорлари киради.

    Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари, айниқса Сингапур ва Малайзиянинг Ўзбекистон IT соҳасига қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаш лозим. Хорижий корхоналар халқаро буюртмалар билан ишлаш учун бек-офислар ва аутсорсинг компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон орқали янги бозорларга кириб бориш учун бош қароргоҳлар очмоқда. Бу мамлакат экспортини ошириш ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилишга ёрдам беради, натижада IT экотизимини ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратилишига ижобий таъсир кўрсатади.

    Сингапурнинг “БИПО СEРВИCЭС СИЛК РОАД” компанияси Ўзбекистонда IT-аутсорсинг хизматларини кўрсатиш учун ўз офисини очмоқда. Компаниянинг асосий экспорт бозорлари Хитой ва Осиёнинг бошқа мамлакатлари бўлиб, режалаштирилган экспорт ҳажми 1 миллион долларни ташкил этади.

    Малайзиянинг “СУММИТНEХТ” компанияси Ўзбекистонда 110 нафаргача ходим ишлайдиган офис очишни режалаштирмоқда. Компания ИТ-хизматлар аутсорсингига ихтисослашган бўлиб, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Малайзияни асосий экспорт бозорлари деб ҳисоблайди. Кутилаётган экспорт ҳажми ҳам 1 миллион долларни ташкил этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates