Сирдарёда АйТи компания IT-Паркнинг резиденти бўлди

    Жорий йилнинг январь июнь ойларида Сирдарё вилоятида 19 та АйТи компания IT-паркнинг резиденти бўлди.

    Уларнинг 6 таси АйТи хизматларни экспорти билан шуғулланувчи, шу жумладан, 5 таси хорижий капитал иштирокидаги компаниялардир.

    IT-Парк Сирдарё филиали экспортга йўналтирилган 6 та янги АйТи компанияни, шу жумладан, таъсисчилари Малайзия, Эстония, Жанубий Корея, Россия ва Испания каби мамлакатлар бўлган хорижий капитал иштирокидаги 5 та компанияни резидентликка жалб қилди. Компаниялар орасида Малайзиянинг БПО (business process outsourcing) хизматларини кўрсатишга ихтисослашган «UPSTREAM BPO» МЧЖ ва Жанубий Кореянинг дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган «SOFT BRAINS» МЧЖ каби 2 та компанияни алоҳида таъкидлаш мумкин.

    — Мазкур компанияларнинг асосий фаолият йўналишлари АйТи ва BPO хизматлари, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, дизайн ва мультимедиа ишлаб чиқаришдан иборат, — дейди IT-Парк Сирдарё вилояти филиали директори Ойбек Анваров. — Улар томонидан биринчи ярим йилликда 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги маҳсулотлар ва хизматлар хорижий мамлакатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates