Аслида IT хизматларини АҚШга экспорти ундан ҳам кўп, чунки расмий статистика орқали ўтмасдан масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётганлар сони анчагина, шу жумладан фрилансерлар ҳам.
"EPAM каби катта АҚШ аутсорсинг компанияларидан ташқари, АҚШдаги ўзимизни ватандошларимиз ҳам IT Parkда яратилган имкониятлардан фойдаланиб қўшимча даромад топишлари мумкин албатта. Шунинг учун АҚШда 100дан ортиқ ватандошлар иштирокидаги очиқ мулоқотда расман ишлаётган муваффақиятли экспортерларимиз ўзларининг тажрибалари билан бўлишдилар" - дейди вазир Шерзод Шерматов.