13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

    Саломатлик 21 феврал 2023 1695

    Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази режали хирургия бўлимида 13 кунлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

    Қусиш, овқат ҳазм қилиш тизимининг ишламаслиги шикояти билан Чироқчидан бўлимга келтирилган қизалоққа туғма юқори ичак тутилиши ташхиси қўйилди. Аниқланишича, ошқозон ости бези ўралиб, ҳалқалангани сабабли ингичка ичак қисилиб, сут ошқозондан ингичка ичакка ўтмай қолган. Ошқозон икки баробар катталашган.

    Муракккаб жарроҳлик амалиёти сабабли ингичка ичак ошқозонга уланди. Мутахассислар фикрича, қаламдан ҳам ингичка бўлган ичакни улаш жарроҳдан катта маҳорат талаб этади.
    «Лапаратомия. Қорин бўшлиғи ревизияси.

    Гастроеюноанастомоз+Браун анастомози. Қорин бўшлиғи санасияси ва дренажлаш» деб номланган мазкур амалиёт Туркияда малака ошириб келган моҳир жарроҳ Баҳром Шукуров, унинг шогирдлари Абдураҳмон Ботиров ва Нилуфар Баҳорова томонидан бажарилди. Айни пайтда гўдакнинг аҳволи яхши.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates